Бугун Қозоғистонда учинчи кун кетма-кет 39-42 даража иссиқ бўлади

None
ASTANА. Кazinform – «Қазгидромет» синоптиклари 8 июль, шанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистоннинг бутун ҳудуди ҳали ҳам атмосфера жабҳаларининг таъсири остида.

Айнан шунинг учун ҳам ёмғир ёғади, мамлакатнинг жануби-шарқида кучли жала ёғиб, чақмоқ чақади, шимол, шарқ ва жануби-шарқда дўл ва бўрон бўлади.

Мамлакат бўйлаб шамол кучаяди. Фақатгина республикамизнинг ғарбий қисмида шимоли-ғарбий антициклон таъсирида ёғингарчилик кузатилмайди, ҳаво очиқ бўлиши кутилмоқда.

Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Ақтўбе, Манғистау, Қизилўрда, Улитау вилоятларининг аксарият қисмида, Қўстанай вилояти ва Атирау вилоятининг жанубида жуда иссиқ бўлади.

Жамбил, Қизилўрда, Манғистау вилоятларининг аксарият қисмида, Туркистон вилоятининг ғарб, шимол ва жанубида, чўл ҳудудларида, Атирау, Қўстанай, Қарағанди, Улитау вилоятларининг жанубида, Ақтўбенинг жануби, жануби-шарқида ва Жетису вилоятининг шимоли-ғарбий қисмида кучли ёнғин хавфи сақланиб туради.

.

Жетису, Абай, Шимолий Қозоғистон вилоятларининг коʻп қисмида, Олмаота вилоятининг ғарбида, марказида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жанубида, шарқида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг ғарбий, жанубида, шарқида, Ақмола вилояти жануби ва шарқида,Қостанай вилояти шимолида ёнғин хавфи юқори.

Сўнгги хабарлар
telegram