Бугун – Қозоғистонда сиёсий қатағон ва очарчилик қурбонларини хотирлаш куни

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун қозоқ халқининг демографик салоҳияти ва инсон капиталига тузатиб бўлмайдиган зарар етказган фожиа қурбонларини хотирлаш куни, деб хабар беради Kazinform.
None
None

31 май Қозоғистон жамияти учун ҳам фожиали, ҳам муқаддас сана ҳисобланади. Ачинарлиси шундаки, мамлакатда ХХ аср давомида сиёсий қатағон таъсирини бошдан кечирмаган сулола йўқ. Ушбу сананинг муқаддаслиги шундаки, уч асрдан ортиқ давом этган истиқлол учун курашнинг сўнгги қурбонлари айни ўша фожиалардан азият чекди.

Ўша қурбонларнинг энг кўзга кўринган вакилларидан бири, бу йил таваллудига 150 йил тўлган Ахмет Байтурсинов қозоқ газетасида «Алҳамдуилилла, биз кўпмиз. Биз 6 миллион қозоқмиз», - деб ёзганида, она халқи бир асрдан кейин 13 миллионга зўрға етишиниб боришини билмас эди.

«Арыс» жамғармаси ва «Әділет» Республика тарихий-маърифий жамияти раиси Ғарифолла Анеснинг айтишича, таққослаш учун, Ахмет Байтурсинов мақола ёзган вақтда қардош ўзбек халқнинг сони 3 миллионга ҳам етмаган. Ўша ўзбек биродарлар сони ҳозир 32 миллион! Геометрик прогрессия қонунига кўра, бир асрда 3 миллионга яқин ўзбеклар сони 32 миллионга етган бўлса, 6 миллион қозоқлар сони камида 60 миллиондан ошиши керак эди.

Ўтган асрнинг 30 йилларида бошланиб, 1987 йилгача давом этган сиёсий қатағон оқибатларини тадқиқ этиш ҳамон давом этмоқда.

Мустақилликка эришилганидан кейин илк бор «Сиёсий қатағон қурбонларини реабилитация қилиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинади.

Қонун 1920-1950 йиллардаги сиёсий қатағон қурбонларини тўлиқ реабилитация қилиш бўйича давлат комиссияси хулосасидан сўнг қабул қилинади.

Комиссия иши якунларига кўра, Қозоғистонда сиёсий қатағонга оид 2 миллион махфий ҳужжат ошкора қилинади.

Сўнгги хабарлар