Бугун Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади
ASTANА. Кazinform – “Қазгидромет” РДК синоптиклари 17 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Атмосфера фронтларининг ўтиши муносабати билан республиканинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво шароити ҳукм суради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи мамлакат ғарби, шимоли ва шарқида дўл ёғиши мумкин. Ғарб ва шарқда бўронлар кучайиши мумкин. Мамлакат жанубида антициклон таъсирида ҳаво қуруқ қолади. Мамлакат бўйлаб шамол кучайиши кутилмоқда.
Кундузи Ақмола, Павлодар, Атирау, Алмати, Жамбил, Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Абай, Жетису, Улитау вилоятлари, шунингдек, Қостанай вилояти ва Шарқий Қозоғистон вилояти жанубида жазирама 35-39 даражагача иссиқ бўлади. Қизилўрда ва Туркистон вилоятларининг ғарби ва чўл ҳудудларида 40–43 даража иссиқ бўлади. Манғистау вилоятида ҳаво ҳарорати кундузи 38–40 даражагача кўтарилади.
Ақтўбе вилоятининг жанубида ҳаво ҳарорати 40 даражагача қизийди, Алмати вилоятининг ғарби, шимоли ва марказида, Жетису вилояти шарқида эса жуда иссиқ — ҳаво ҳарорати 42 даражагача боради.
Ғарбий Қозоғистон, Атирау вилоятининг ғарби ва маркази, Абай вилоятининг шимоли-ғарби ва маркази, Қостанай вилоятининг жануби-шарқида, Ақтўбе вилоятининг шимоли, ғарби ва шарқида, Қарағанди вилоятининг шимоли ва шарқида, Улитау вилоятининг шимолий ярмида, Ақмола вилоятининг ғарби, шимоли ва жанубида, Павлодар ва Шарқий Қозоғистон вилоятларининг жанубида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.
Манғистау, Қизилўрда, Туркистон, Алмати вилоятларида, Жетису вилоятининг жануби-шарқида, Жамбил вилоятининг ғарби, шарқи ва жанубида, Атирау вилоятининг шимоли, шарқи ва жанубида, Қарағанди вилоятининг ғарби ва жанубида, Ақтўбе вилоятининг маркази ва жанубида, Қостанай вилоятининг жануби-ғарбида, Улитау вилоятининг жанубий ярмида ва ва Абай вилоятининг жанубида фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қазгидромет” яқин уч кунлик об-ҳаво маълумотларини эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.