Бугун Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади
ASTANА. Кazinform – 21 июнь куни Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво кузатилади.Бу ҳақда “Қазгидромет” РДК хабар берди.
Синоптиклар мамлакат шимолида момақалдироқ бўлиши ва ёмғир ёғиши, кечаси шарқ ва жануби-шарқда кучли ёмғир ва дўл ёғиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Бундан ташқари, республика бўйлаб шамол тезлиги кучайиши кутилмоқда, кундузи жанубий ҳудудларда чанг бўрони бўлиши мумкин.
Хавфли метеорологик ҳодисалар билан бир қаторда юқори ва фавқулодда ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.
Хусусан, Абай вилоятининг шарқида, Павлодар вилоятининг шарқида, Жамбил вилоятининг жануби ва шимолида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарби ва шарқида, Шимолий Қозоғистон вилоятининг жанубида, Атирау вилояти шимолида, Манғистау вилоятининг шимоли ва шарқида, Ақтўбе вилояти марказида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимоли-ғарби, маркази ва жанубида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.
Қуйидаги ҳудудларда фавқулодда ёнғин хавфи кутилмоқда:
- Алмати, Жамбил, Қизилўрда, Туркистон, Қарағанди, Улитау вилоятлари,
- Ақтўбе вилоятининг ғарби, жануби ва шарқи,
- Атирау вилояти маркази,
- Манғистау вилоятининг шимоли-шарқи ва маркази,
- Қостанай вилояти шимоли ва жануби,
- Жетису вилоятининг шимоли, шарқи ва маркази,
- Абай вилоятининг ғарби, жануби ва шимоли-ғарби,
- Шарқий Қозоғистон вилоятининг жануби-шарқи.
Бундан ташқари, кун давомида кучли иссиқлик кутилмоқда:
- Алмати вилоятида 35 даражагача;
- Жетису вилоятида 35 даражагача;
- Абай вилоятининг жанубида 35 даражагача.
Мутахассислар аҳолини об-ҳавонинг кескин ўзгариши сабабли хавфсизлик чораларини кўришга, фавқулодда вазиятлар юзага келганда тегишли хизматларнинг огоҳлантиришларига амал қилишга чақирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 20 июнь куни Қозоғистоннинг аксарият қисмида ёмғир ёғиши ҳақида хабар берган эдик.