Бугун Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади

ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК 14 апрель куни мамлакатда содир бўладиган хавфли метеорологик ҳодисаларни прогноз қилди.

об-ҳаво
Фото: pixabay.com

Маълумотларга кўра, Қозоғистоннинг кўп қисмида атмосферанинг фронтал қисмлари ўз таъсирини давом эттириб, момақалдироқ ва ёмғирни келтириб чиқаради.

- Жануби-шарқда, кечаси марказда — кучли ёмғир, шимолда —кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор). Фақат республиканинг жануби-ғарбида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда, — дейилади хабарда.

Қозоғистон Республикаси бўйлаб кучли шамол бўлиши ва туман тушиши, жануби-шарқ, шарқ, шимол ва марказда дўл ёғиши, жануби-шарқда бўрон бўлиши кутилмоқда.

Кундузи Жетису вилоятининг Алакўл туманида 30 м/с ва ундан ортиқ кучли шамол эсади.

Кечаси Ақмўла, Қостанай, Шимолий Қозоғистон вилоятлари ғарбида, Ақтўбе вилояти шимолида 3 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар