Бугун Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади
ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК маълумотларига кўра, 29 май куни мамлакатнинг қатор ҳудудларида ноқулай об-ҳаво шароити кузатилиши мумкин.
Туркистон вилояти, Жанубда ва тоғли ҳудудларда момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши мумкин. Ғарб ва шимолда чанг бўронлари кутилмоқда. Шимоли-шарқдан жануби-ғарбга ўтган шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди. Жанубда ёнғин хавфи юқори, шимол ва чўл-тоғли ҳудудларда фавқулодда юқорилигича қолмоқда.
Чимкентда кундузи момақалдироқ бўлиб, 15-20 м/с тезликда кучли шамол эсади. Ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.
Жамбил вилоятининг тоғли ҳудудларида момақалдироқ бўлиши, шимол ва жанубда эса чанг бўрони кутилмоқда. Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди. Шимоли ва жанубида ёнғин хавфи юқори, ғарби ва шарқида эса жуда юқори.
Алмати вилоятида шимоли-шарқ ва шарқдан эсаётган шамол тезлиги кундузи шимолда 15-20 м/с гача кучаяди.
Ақмола вилоятининг шимоли, шарқи ва жанубида момақалдироқ бўлади. Шамол йўналиши ўзгариб, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Манғистау вилояти ва Ақтау шаҳрида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.
Ақтўбе вилоятида кундузи шамолнинг тезлиги жануб ва шарқда 15-18 м/с га етади. Жануби ва шимолида, жануби-шарқ ва ғарбида эса жуда кучли ёнғин хавфи кутилмоқда.
Атирау вилоятининг ғарби ва жанубида чанг бўронлари кузатилмоқда. Кундузи +35°С иссиқ бўлади. Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди. Жуда юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.
Қизилўрда вилоятининг шимоли ва марказида чанг бўронлари кузатилмоқда. Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди. Ёнғин хавфи жуда юқори бўлади.
Шимолий Қозоғистон вилоятида момақалдироқ бўлиб, шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.Шарқий Қозоғистон вилоятида кечаси шимол ва шарқда қор аралаш ёмғир ёғади. Туман тушиб, ҳаво ҳарорати кечаси -2°С гача пасаяди. Шамолнинг тезлиги 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Абай вилоятида кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқда -2 ° С гача совуқ бўлади. Маркази ва жанубида 15-18 м/с тезликда шамол эсади. Жанубида ёнғин хавфи юқорилигича қолмоқда.
Жетису вилоятида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с га етади. Шарқи ва жануби-шарқида жуда юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.
Ғарбий Қозоғистон вилоятида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с га етади. Жануб ва шарқи, шимоли ва марказида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.
Қарағанди вилоятида шамолнинг тезлиги 15-18 м/с га етади.Улитау вилоятида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с га етади. Жанубида ёнғин хавфи жуда юқори бўлади.Жезқазғанда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с га етади.Павлодар вилоятининг шарқи, маркази ва жануби-шарқида жуда юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.
Қостанай вилояти жанубида жуда юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 28 май куни Қозоғистон бўйлаб шамол кучайиб, жанубий ҳудудларда чанг бўронлари кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.