Бугун Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади

ASTANA. Кazinform — “Қазгидромет” РДК 10 май куни мамлакатда содир бўладиган хавфли метеорологик ҳодисаларни прогноз қилди.

об-ҳаво
Фото: А.Павский

Маълумотларга кўра, жанубий циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосфера фронтал қисмлари Қозоғистон ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиб, ўзи билан бирга момақалдироқ, дўл ва ёмғирни олиб келади. Бундан ташқари, шамол тезлиги кучайиши, мамлакат шимоли, шарқи ва жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

- Қизилўрда, Жамбил, Туркистон, Манғистау, Қарағанди, Абай, Жетису вилоятлари, Алмати вилоятининг шимоли ва маркази, Атирау вилоятининг жануби-ғарби, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарби, Ақтўбе ва Павлодар вилоятларининг жануби, жануби-шарқи ва ғарби, Қостанай вилоятининг жануби, Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимоли-ғарби, жануби, Ақмола вилоятининг ғарби, ғарби ва шарқида кучли ёнғин хавфи кутилмоқда, - деб ёзади синоптиклар.

Туркистон вилоятининг ғарби ва чўл ҳудудларида, Қизилўрда вилоятининг шарқи ва марказида, Жамбил вилоятининг ғарби ва марказида, Жетису вилояти ғарбида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Сўнгги хабарлар