Бугун Қозоғистонда доллар курси қандай
ALMATY. Кazinform — Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 518-524 тенгедан сотилмоқда.

Миллий банк томонидан 4 июлга таклиф қилинган расмий курс бир доллар учун 519,57 тенгени ташкил этади. Россия рублининг ўртача қиймати — 6,61 тенге. Евро - 612,78 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 521,5 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 519,5 тенгени ташкил қилмоқда. Евронинг сотиб олиш курси — 608 тенге, сотиш нархи — 613 тенге.
Астанада долларнинг сотув курси — 524 тенге, сотиб олиш курси — 518 тенге. Евро 607 тенгедан сотиб олиниб, 614 тенгедан сотилмоқда.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рублии 6,46 — 6,62 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 3 июль кундузги савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,09 тенгега ошиб, 519,57 тенгени ташкил қилган.