Бугун Қозоғистонда доллар курси қандай
ALMATY. Кazinform — Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 508-514 тенгедан сотилмоқда.

Миллий банк томонидан 9 июнга таклиф қилинган расмий курс бир доллар учун 510,19 тенгени ташкил этади. Россия рублининг ўртача қиймати — 6,46 тенге. Евро - 582,79 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 512 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 510,6 тенгени ташкил қилмоқда. Евронинг сотиб олиш курси — 581 тенге, сотиш нархи — 585 тенге.
Астанада долларнинг сотув курси — 514 тенге, сотиб олиш курси — 508 тенге. Евро 577 тенгедан сотиб олиниб, 584 тенгедан сотилмоқда.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рублии 6,32 — 6,47 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 5 июнь кундузги савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,11 тенгега пасайиб, 510,19 тенгени ташкил қилган.