Бугун Қозоғистонда доллар курси қандай
ALMATY. Кazinform — Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 509-514 тенгедан сотилмоқда.

Миллий банк томонидан 3 июнга таклиф қилинган расмий курс бир доллар учун 511,37 тенгени ташкил этади. Россия рублининг ўртача қиймати — 6,46 тенге. Евро - 583,73 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 513 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 511 тенгени ташкил қилмоқда. Евронинг сотиб олиш курси — 581 тенге, сотиш нархи — 583 тенге.
Астанада долларнинг сотув курси — 514 тенге, сотиб олиш курси — 509 тенге. Евро 578 тенгедан сотиб олиниб, 585 тенгедан сотилмоқда.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рублии 6,27 — 6,45 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2 июнь кундузги савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,55 тенгега ошиб, 511,37 тенгени ташкил қилган.