Бугун Қозоғистонда доллар курси қандай

ALMATY. Кazinform — Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 508-515 тенгедан сотилмоқда.

доллар, тенге
Фото: Александр Павский / Kazinform

Миллий банк томонидан 5 июнга таклиф қилинган расмий курс бир доллар учун 511,67 тенгени ташкил этади. Россия рублининг ўртача қиймати — 6,53 тенге. Евро - 582,38 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 512,8 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 510,7 тенгени ташкил қилмоқда. Евронинг сотиб олиш курси — 580 тенге, сотиш нархи — 585 тенге.

Астанада долларнинг сотув курси — 514 тенге, сотиб олиш курси — 508 тенге. Евро 577 тенгедан сотиб олиниб, 584 тенгедан сотилмоқда.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рублии 6,35 — 6,52 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 4 июнь кундузги савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,47 тенгега пасайиб, 511,67 тенгени ташкил қилган.

Сўнгги хабарлар