Бугун Қозоғистонда доллар курси қандай

ALMATY. Кazinform — Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 507-513 тенгедан сотилмоқда.

курс валют, доллар евро
Фото: Freepik

Миллий банк томонидан 30 майга таклиф қилинган расмий курс бир доллар учун 509,26 тенгени ташкил этади. Россия рублининг ўртача қиймати — 6,46 тенге. Евро — 574,75.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 511 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 509 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 574 — 579 тенге оралиғида ўзгариб туради.

Астанада доллар сотиш курси — 513 тенге, сотиб олиш нархи — 507 тенге. Евро 570 тенгедан сотиб олиниб, 580 тенгедан сотилмоқда.

Айни пайтда Россия рубли валюта айирбошлаш шохобчаларида 6,36-6,52 гача сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 29 майдаги кундузги савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,17 тенгега пасайиб, 509,26 тенгени ташкил қилган.

Сўнгги хабарлар