Бугун Қозоғистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик бўлади
Синоптикларнинг маълум қилишича, республика жанубий ва жануби-ғарбий ҳудудларидагина ёғингарчилик кутилмайди.
Шимолий Қозоғистон вилоятининг баъзи жойларида туман қоплайди, яхмалак ва бўрон кутилади, шамол секундига 15-20 метр, баъзан 23-28 метр тезлик билан эсади.
Қостанай, Шарқий Қозоғистон, Ақмола, Ақтўбе вилоятларининг айрим жойларида туман қоплаши, яхмалак ва бўрон бўлади. Шамол тезлиги секундига 15-20 метр, Қостанай вилоятида эса 23-28 м/с етади.
Павлодар, Қарағанди вилоятларининг айрим жойларида туман қоплаши, яхмалак кутилади. Шамол секундига 15-20 метр тезлик билан эсади.
Атирау, Ғарбий Қозоғистон вилоятларининг баъзи жойларида туман қоплаши, яхмалак кутилади шамол тезлиги кечаси секундига 15-20 метргача етади.
Жамбил, Туркистон, Қизилўрда вилоятларининг айрим жойларида туман қоплаб, кундузи 15-20 м/с тезлик билан шамол эсади.
Алмати, кечаси Манғистау вилоятларининг баъзи жойларида туман қоплаши кутилади.