Бугун Қозоғистон мактабларида сўнгги қўнғироқ чалинади

ASTANA. Kazinform - Бугун, 23 май куни Қозоғистонда ўқув йили якунланади. Барча таълим муассасаларида тантанали йиғилишлар бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

школьники День знаний последний звонок оқушылар Білім күні соңғы қоңырау
Фото: Максат Шагырбаев/ Kazinform

Мамлакат бўйлаб 3,9 миллиондан ортиқ ўқувчи анъанавий 34 ҳафталик ўқув йилини якунламоқда. Улардан 391 минг нафари бошланғич синфларда, 364 минг нафари асосий мактабда таҳсил олмоқда.

217 мингдан ортиқ ўн биринчи синф ўқувчилари мактаб билан хайрлашади.

Ўқишнинг сўнгги кунида Қозоғистондаги барча мактабларда «Білімім — Отаныма» шиори остида ягона синф соати ўтказилади.

Бундан ташқари, педагогик кенгаш қарори билан мактаб битирувчиларига бағишланган «Мектебім, саған мың алғыс!» тантанали тадбирини ўтказиш режалаштирилган.

Аттестат топшириш маросими 18-20 июнь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

9 ва 11-синф битирувчилари учун якуний имтиҳонлар 29 майдан 16 июнга қадар ўтказилади.

Сўнгги хабарлар