Бугун Қозоғистон ҳудудида туман тушади, шамол кучаяди, яхвонлик ҳосил бўлади

Қазгидромет 29 ноябрь куни мамлакат ҳудудида хавфли метеорологик ҳодисаларни башорат қилди, дея хабар беради Каzinform.

об-ҳаво
Фото: Kazinform

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, циклон ва унга алоқадор атмосфера фронтлари таъсирида республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир ва қор кўринишида) бўлади.

"Республиканинг жануби-шарқий тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик, жанубда ёмғир, жанубнинг тоғли ҳудудларида эса кучли ёмғир кузатилади. Фақат узоқ ғарб ва шарқда ёмғирсиз об-ҳаво кутилмоқда", — деб ёзади агентлик.

Маълумотларга кўра, Қозоғистонда туман тушади, шамол кучаяди, шимолий-ғарбий ва шимолий ҳудудларида яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин.

Сўнгги хабарлар