10:00, 24 Август 2022 | GMT +5
Бугун Қасим-Жомарт Тоқаев Озарбайжонга боради
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев расмий ташриф билан Озарбайжонга боради, дея хабар беради Kazinform.
«24 август куни Давлат раҳбари Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Бокуга боради.
Озарбайжон пойтахтида икки давлат раҳбарларининг кичик ва кенгайтирилган учрашувлари режалаштирилган. Музокаралар чоғида Қозоғистон-Озарбайжон стратегик шериклигини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилиб, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Шу билан бирга, бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланади», - дейилади Ақорда матбуот хизмати хабарида.
Фото:akorda.kz