Бугун – Халқаро ҳамширалар куни

ASTANA. Кazinform — 12 май куни бутун дунёда Халқаро ҳамширалар куни нишонланади. Жорий йилда Қозоғистонда 147 мингга яқин ҳамшира ўз касб байрамини нишонламоқда.

Ҳамшира
Фото: Pexels

ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра (2020), Европа мамлакатларида аҳолига тўғри келадиган ҳамширалар ва акушерлар сони қуйидагича:

Финляндия — 10 минг кишига 223,3 нафар;

Швеция — 10 минг кишига 215,9 нафар;

Бельгия — 10 минг кишига 201,3 нафар;

Швейцария — 10 минг кишига 187,1 нафар;

Норвегия — 10 минг кишига 185,1 нафар.

Шуни таъкидлаш керакки, бутун дунёда соғлиқни сақлаш тизимида ҳамширанинг роли ортиб бормоқда. Умуман олганда, ҳамширалик соҳасида қизиқарли тенденциялар мавжуд.

Масалан, соғлиқни сақлашда ишчи кучи инновацияси сифатида ҳамширалик функцияларининг кенгайиши.

Бирламчи соғлиқни сақлаш муассасаларида кадрлар етишмаслиги, шунингдек, умумий амалиёт шифокорларининг юқори иш юкламасини ҳисобга олган ҳолда, кўплаб мамлакатлар тиббий мажбуриятларнинг бир қисмини ҳамшираларга ўтказишга қарор қилишди (Швейцария, Буюк Британия, Финляндия, Ирландия, Польша ва бошқалар).

Ҳамширалик хизматининг янги моделини ишлаб чиқиш ва жорий этиш лойиҳаси доирасида (2017 йилдан) Қозоғистонда бир қатор тиббий функцияларни (патронаж, эмлаш, скрининг ва бир қатор диагностика-терапевтик муолажалар) ўз зиммасига олган малакали ҳамшира лавозими жорий қилинган.

Яна бир тенденция олий маълумотли ҳамширалар улушини оширишдир. ЖССТ тавсияларига кўра, олий маълумотли ҳамширалар улуши камида 10% бўлиши керак.

2022 йил ҳолатига кўра, Қўшма Штатлардаги ҳамшираларнинг 71,7 фоизи бакалавр ёки ундан юқори даражага эга.

Қозоғистонда ҳамшира мутахассисларини тайёрлашнинг кўп босқичли тизими жорий этилган.

Бундан ташқари, амалиётчи ҳамширалар учун интеграциялашган академик ва амалий бакалавр дастурлари ишлаб чиқилган.

Шу муносабат билан мамлакатдаги 37 тиббиёт коллежи Олий коллеж мақомини олиб, амалий бакалаврлар тайёрламоқда.

Бугунги кунда малакали ҳамшира мутахассисларига талаб кундан-кунга ортиб бормоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 2020 йилда дунёда 5,9 миллион ҳамшира етишмаслиги аниқланган.

Африка, Жануби-Шарқий Осиё ва Лотин Америкасидаги қатор мамлакатларда ҳамширалар етишмовчилиги жуда кескин.

Меҳнат ресурсларини ривожлантириш маркази маълумотларига кўра, яқин 5 йилда ҳамшираларга бўлган талаб 39 минг кишига етади.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги талаб катта бўлган ТОП-5 та бўш иш ўринлари қаторига ҳамшира ҳам киритилди (1,2 мингта бўш иш ўринлари).

Сўнгги хабарлар