09:53, 01 Июнь 2021 | GMT +5
Бугун – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Айтишларича, ушбу кунни нишонлаш 1925 йилда Женевада бўлиб ўтган Бутунжаҳон болалар муаммолари конференциясида қабул қилинган.
Мустақил Қозоғистон ҳам ҳар йили қарийб асрлик тарихга эга байрамни нишонлайди. Умуман олганда, Қозоғистон болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ деярли барча халқаро ҳужжатларни ратификация қилди.
Миллий статистика бюросининг маълумотларига кўра, 0-17 ёшдаги болалар Қозоғистон Республикаси аҳолисининг учдан бир қисмини ташкил қилади. Хусусан, мамлакатда 6 миллион 109 минг вояга етмаганлар бор.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай