Бугун етти вилоятда ҳаво совуши кутилмоқда – Қазгидромет
ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК 26 май куни мамлакатда хавфли метеорологик ҳодисаларни прогноз қилди.

Маълумотларга кўра, республиканинг катта қисми атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида. Шу сабабли, беқарор об-ҳаво кузатилади, момақалдироқ бўлади ва ёмғир ёғади, мамлакат шарқи ва жануби-шарқида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Марказ, шарқ ва жануби-шарқда дўл ёғиб, бўрон бўлади.
Мамлакатнинг фақат ғарби, шимоли-ғарби ва жанубида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда.
Республика бўйлаб шамол тезлиги кучайиши мумкин, Қозоғистон Республикасининг жануби ва жануби-шарқида чанг бўрони бўлиши, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
— Кечаси Шимолий Қозоғистон ва Қостанай вилоятларида, Ақтўбе вилоятининг шимоли ва шарқида, Ақмола вилоятининг ғарби, шимоли ва шарқида, Павлодар ва Қарағанди вилоятларининг ғарби ва шимолида, Улитау вилояти шимолида 1-6 даража совуқ бўлади, — дейилган прогнозда.
Жетису вилоятининг шимоли ва марказида, Манғистау вилояти ғарбида, Ақтўбе вилоятининг ғарбида, Павлодар вилоятининг шарқида, Жамбил вилоятининг шимолида ва жанубида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шарқида, Атирау вилоятининг шимоли ва шарқида, Туркистон вилоятининг жанубида, Алмати вилоятининг жанубида, Абай вилоятининг жануби-шарқида ёнғин хавфи кутилмоқда.
Қизилўрда вилоятида, Туркистон вилоятининг шимоли, чўл ва тоғ олди ҳудудларида, Жамбил вилоятининг ғарби ва шарқида, Атирау вилоятининг жануби ва ғарбида, Алмати вилоятининг ғарби ва шимолида, Павлодар вилоятининг ғарби ва жанубида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг жануби-шарқида, Жетису вилоятининг шарқида, Абай вилоятининг жанубида ва Улитау вилоятининг жанубида фавқулодда ёнғин хавфи кутилмоқда.