Бугун энг кучли магнит бўрони Ерга таъсир қилади
ASTANA. Kazinform – ЕР – навбатдаги йирик коронал тешиги ҳаракат зонасига киради, деб хабар беради ТАСС агентлиги.

“Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, 5 август куни содир бўлган М4.4 даражасидаги йирик қуёш ёрилиши ортидан масса чиқиндисининг Ерга етиб келиши аввал тахмин қилинганидан анча кучли геомагнит оқибатларни келтириб чиқаради. <…> Моделлар шундан далолат бермоқдаки, сайёрага юқори тезликдаги булут ядроси таъсир қилади, магнит майдонига зарба эса анча кучли бўлиши мумкин”, – дейилади ИКИ РАН ва ИСЗФ СО РАН Қуёш астрономияси лабораторияси Telegram-каналидаги хабарда.
Таъкидланишича, плазманинг Ерга етиб келиш вақти Астана вақти билан 8 август соат 09:00 атрофида кутилмоқда. Бироқ геомагнит ҳолатининг ёмонлашиши аллақачон пайшанба кечасидан жумага ўтар кечаси бошланди, чунки «Ер навбатдаги йирик коронал тешик таъсир доирасига киради».
“Зарба пайтида геомагнит индекси Kp кўрсаткичи 6 гача ўсиши башорат қилинмоқда (бу G2 даражасига, яъни ўртача кучга тўғри келади) ва бу 13 июндан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич бўлади. Шу куни охирги марта шундай даражадаги бўрон кузатилган эди”, – дейилади хабарда.