Бугун Астанада ОҲИЧК саммити бўлиб ўтади

None
ASTANA. Kazinform – Бугун Астана шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform.

Қайд этиш жоизки, бу йил Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ташкил этилганига 30 йил тўлди. Осиё кенгаши - хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда давлатларнинг ҳамкорлиги ва ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлашга қаратилган халқаро ташкилотдир.

Кенгашни чақириш ғояси илк бор Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев томонидан 1992 йил октябр ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 47-сессиясида эълон қилинган эди. Натижада бу ғоя Ташкилот ва бир қатор йирик Осиё давлатлари томонидан қўллаб-қувватланди. ОҲИЧК Евроосиё қитъасида хавфсизликни таъминлаш, Осиё давлатлари ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро манфаатли муносабатларни ўрнатишга қаратилган.

ОҲИЧК аъзоси бўлган 27 та давлат мамлакатлар ўртасида тинчликсевар муносабатлар ва халқаро дипломатияни ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда. Кенгашнинг биринчи саммити 2002 йилда бўлиб ўтган. Бундан ташқари, ташкилот чегара ҳудудларида умумий атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастурларини қўллашни йўлга қўяди.

ОҲИЧКга 2002 йилдан 2014 йилгача Туркия раислик қилди. 2014 йилдан 2018 йилгача Хитой, 2018 йилдан 2020 йилгача Тожикистон, 2020 йилдан 2022 йилгача Қозоғистон раислик қилган. Халқаро ташкилотнинг маъмурий органи Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида жойлашган.
Сўнгги хабарлар