Бу йил Туркистонда Туркий давлатлар ташкилотининг юбилей саммити бўлиб ўтади

None
АNKARА. Кazinform – Октябрь ойида Туркистонда Туркий давлатлар ташкилотининг юбилей саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий давлатлар ташкилотининг «Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар менежменти, гуманитар ёрдам» навбатдан ташқари саммитида маълум қилди, дея хабар беради Каzinform Ақордага таяниб.

«Бу йил октябр ойида Муқаддас Туркистонда ташкилотнинг ўнинчи юбилей саммити бўлиб ўтади. Сизни ушбу жамоавий йиғилишда иштирок этишга таклиф қиламан.

Бундан ташқари, кузда ташкилотга раислик қилиш вазифаси Қозоғистонга топширилади. Ўшанда бир қатор муҳим тадбирлар ташкил этилади», — деди Қ.Тоқаев.

Давлат раҳбари, шунингдек, туркий дунё мамлакатлари сиёсий, иқтисодий ва маданий интеграцияни янги босқичга кўтариши зарурлигини таъкидлади.

«Энди биласизки, геосиёсий вазият мураккаб. Дунёдаги иқтисодий вазият ҳам яхши эмас. Ана шундай мураккаб даврда туркий дунё ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлади. Бу жуда яхши қадам.

Ташкилотимиз бу билан халқаро миқёсда ўз ўрнига эга эканлигини кўрсатди. Мамлакатларимиз сиёсий, иқтисодий ва маданий интеграцияни янги босқичга кўтариши зарур. Бу Қозоғистон ташқи сиёсатидаги устувор йўналишлардан биридир», — деди Президент.

Эслатиб ўтамиз, кеча тунда Қасим-Жомарт Тоқаев ТДТнинг навбатдан ташқари саммитида иштирок этиш учун Анқарага амалий ташриф билан борган эди. Бугун Давлат раҳбари Туркия Президент Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди.


Сўнгги хабарлар
telegram