Бу йил Шарқий Қозоғистоннинг 73 қишлоғида мобиль интернет тезлиги ошади

ÓSKEMEN. Kazinform – Жорий йилда Шарқий Қозоғистон вилоятининг 73 қишлоғида мобиль интернет тезлиги ошади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

ШҚВ маъмуриятининг маълумотларига кўра, яқин тўрт йил ичида вилоят қишлоқларида мобиль интернетнинг ёмонлиги муаммоси ҳал этилади.

«2027 йилгача 197 та қишлоқда мобиль интернет сифатини ошириш режалаштирилган. 80 та қишлоқда антенна-мачта конструкцияларини қуриш орқали интернет тезлиги ошади. Жорий йилда бу ишлар 73 та қишлоқда амалга оширилади», - деди вилоят ҳокими Даниал Ахметов.

Аҳолиси 100 дан кам бўлган 48 та аҳоли пунктида сунъий йўлдош узатиш ва оптик толали алоқа тармоғи орқали мобиль интернет тезлиги оширилади. Айтиш жоизки, ўтган йил якунлари бўйича вилоятдаги 160 дан ортиқ қишлоқ юқори сифатли мобиль интернет билан таъминланди.

Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули

Сўнгги хабарлар