Бу йил Қозоғистонда ғалла ҳосили 18,3 млн тоннага етиши кутилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда бу йилги ғалланинг тахминий ялпи ҳосили 18,3 миллион тонна, жумладан, буғдой ҳосили 13,4 миллион тоннадан ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None
«Вилоят ҳокимликлари маълумотларига кўра, ялпи ғалла ҳосилининг прогноз қилинаётган ҳажми 18,3 миллион тоннани, шу жумладан, буғдой ҳосили 13,4 миллион тоннадан ортиқни ташкил этиши кутилмоқда»

, — деди Ербол Қарашўкеев.

У, шунингдек, республикада 3,1 миллион тонна, шу жумладан, буғдой 2,5 миллион тонна миқдорида ғалланинг ўтказиш баланси мавжудлигини таъкидлади.

«Ўтган йилдан қолган ғаллани ҳисобга олган ҳолда, ялпи ғалла ҳосилининг кутилаётган ҳажми республиканинг ички эҳтиёжларини тўлиқ қондириш, шунингдек, маълум миқдордаги донни экспортга сотиш ва анъанавий бозорларимизда савдо позициясини сақлаб қолиш учун етарли»

, – деди вазир.

Сўнгги хабарлар