Бу йил Қозоғистонда чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар қайсилар

ASTANA. Kazinform – Миллий статистика бюроси 2025 йилда мамлакатда чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар ҳақида маълумот эълон қилди.

чақалоқ
Фото: freepik

2025 йилда ўғил болалар учун энг машҳур исмлар Муҳаммед, Алихан, Айсултан, Омар ва Алдияр бўлди. Ўғил болалар учун энг машҳур исмлар рўйхати ўтган йилга нисбатан ўзгаришсиз қолди. Ҳудудий жиҳатдан ўғил болалар учун энг кенг тарқалган исмлар Муҳаммед ва Алан бўлди.

2025 йилда туғилган қизларга кўпинча Айлин, Асилим, Медина, Айша ва Томирис исмлари қўйилган. Агар ҳудудларга назар ташласак, Айлин исми энг машҳур бўлиб чиқди, бу исм 20 та ҳудуддан 16 тасида энг машҳур бўлди. Бу йил қизлар исмлари орасида энг машҳур бешталик ўтган йилгидек қолди.

Шуни таъкидлаш керакки, бу йил рус миллати вакиллари орасида энг машҳур исмлар Ева ва Мирон, ўзбек миллати вакиллари орасида эса Муҳаммад ва Хадича исмлари рўйхатнинг юқори қисмида.

Сўнгги хабарлар