22:10, 31 Август 2023 | GMT +6
Бу йил Қозоғистонда барча бошланғич синф ўқувчилари бепул овқатланишади
ASTANА. Кazinform - 2023-2024 ўқув йилида бошланғич синфларда ўқийдиган 1,4 миллион бола бепул овқатланади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
ҚР Таълим-маориф вазирлиги маълумотларига кўра, 1 сентябрдан бошлаб 7700 та таълим муассасасида 3 миллион 900 минг нафар ўқувчи таълим олади, улардан 382 минг нафари илк бор мактабга қадам қўяди.
Қозоғистон мактабларида 340 676 нафар ўқитувчи ишлайди. Улар орасида 10 йилдан кам иш стажига эга 147 402 нафар, қарийб 20 йиллик стажга эга 88 393 нафар, 20 йилдан ортиқ стажга эга 104 881 нафар ўқитувчи бор.
Президентнинг 1-4-синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш тўғрисидаги топшириғи жорий ўқув йилида тўлиқ амалга оширилади. Бунинг учун вилоят ҳокимликлари томонидан зарур маблағлар ажратилган. Натижада 1 сентябрдан бошлаб 1 миллион 400 минг бошланғич синф ўқувчилари бепул овқатланишади.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай