Бу йил Қозоғистонда 17 минг нафарга яқин йигит ҳарбий хизматга чақирилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Мудофаа вазирлиги 2021 йил учун муддатли ҳарбий хизматга чақирув якунларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Нур-Султанда Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи, генерал-лейтенант Марат Қусаинов бошчилигида 2021 йилда муддатли ҳарбий хизматни ўташ якунлари сарҳисоб қилинди.

Йиғилишда Хавфсизлик кенгаши, Бош прокуратура, ҳуқуқ-тартибот идоралари, марказий давлат идоралари вакиллари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, вилоятлар ва республика аҳамиятига молик шаҳарлар мудофаа ишлари бошқармалари бошлиқлари иштирок этди.


- Ҳарбий хизмат мамлакат суверенитетини сақлашнинг асосидир. Бу борада ёшлар тарбияси, уларни Ватан ҳимоясига тайёрлаш давлат ва жамият олдидаги муҳим вазифа бўлиб қолади, – дейди генерал-лейтенант Марат Қусаинов.

2021 йилда Қуролли Кучлар, бошқа қўшин ва ҳарбий қисмларга 32 мингдан ортиқ фуқаро чақирилади.

Бу зарурий миқдордаги муддатли ҳарбий хизматчилардан иборат ички ишлар органлари бўлинмаларини яратиш имконини берди.

Муддатли ҳарбий хизматчилар чақирув пунктларида ҳамда ҳарбий қисмларга келгандан кейин соғлиқ ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида CОVID-19 вирусига ПЗР тестларини ўтказди. Муддатли ҳарбий хизматчилар SMS орқали хабардор қилинган.

Тиббий комиссия маълумотларига кўра, бугунги кунда чақирув ёшидаги ёшлар гаджетларга ҳаддан ташқари қарамлик, номутаносиб овқатланиш, ҳаракатсизлик билан боғлиқ қатор касалликларга чалинади.

Биринчи тиббий кўрикдан сўнг улар қўшимча текширувга юборилади.

Бундан ташқари, ҳозирда номзодларни аттестациядан ўтказиш сифатини ошириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот тизимларидан фойдаланиш масаласи ҳал қилинмоқда.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ёшларни ҳарбий хизматга бўлган рағбатини ошириш бўйича топшириқларини амалга ошириш доирасида Мудофаа вазирлиги қатор таклифлар ишлаб чиқди.

Улар муддатли ҳарбий хизматни ўтаётганлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга жалб этилган.

Мудофаа вазирлиги фуқароларга муддатли ҳарбий хизматни ўташ вақтида кредит ажратиш, таълим соҳасида имтиёзлар бериш, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига коммунал тўловларни амалга оширишда имтиёзлар беришни таклиф қилди.


Бош штаб бошлиғи қўшинларни ёш аскарлар билан ўз вақтида ва сифатли таъминлаш, муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва тиббий комиссиялар фаолиятини сифат жиҳатидан яхшилаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича ҳамкорликда чора-тадбирлар кўришга эътибор қаратди.

Бундан ташқари, баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақирув вазифалари белгилаб олинди.

Бу йил Қозоғистонда баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақирув кампанияси 1 мартдан бошланиб, июн ойи охиригача давом этади.

Шу вақт ичида 18-27 ёшли ўн етти минг нафарга яқин ёшлар Қуролли Кучлар, бошқа қўшин ва ҳарбий қисмлар сафига хизмат қилади.



Сўнгги хабарлар