16:36, 26 Август 2022 | GMT +5
Бу йил Қозоғистонда 1-синфлар учун дарслар янги форматда бошланади - вазирлик
NUR-SULTAN. Kazinform – Сентябрдан октябргача биринчи синф ўқувчилари 35 дақиқа ўқишади. Бу ҳақда ҚР Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«2-11 (12) синфларда дарс давомийлиги - 45 дақиқа. Биринчи синфларда ўқиш вақти босқичма-босқич жорий этилади. Яъни, сентябр ойида биринчи синф ўқувчилари - 35 дақиқадан учта дарс ўқийди. Октябр ойидан эса улар 45 дақиқадан таълим олади – санитария қоидаларига мувофиқ, дарс давомида жисмоний тарбия ва кўз учун гимнастика машқлари бажарилади», - дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.