Бу йил Қозоғистон Миллий жамғармасидан 1 триллион 636 миллиард тенге сарфлайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Парламенти Мажилиси депутати Айбек Паяев тоғ-кон саноати бошқарувини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мажилисда «Қозоғистон Республикаси Миллий жамғармасидан 2022-2024 йилларга мўлжалланган кафолатланган трансферт тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Йиғилиш чоғида ОАВ вакиллари билан суҳбатда парламент депутати Айбек Паяев аниқланган бюджетнинг харажат қисми умуман олганда ўринли эканини айтди.

«Маълумки, бюджетнинг харажатлар қисми ошиб бормоқда. Бунинг аниқ сабаблари бор. Январ ойи бошида Президент бир қатор топшириқлар берди. У ўз Мурожаатномасида ҳам айтиб ўтди. Бу вазифаларнинг барчасини амалга ошириш учун катта маблағ ажратилмоқда. Бюджет харажатлари 4 триллион тенгега ошди, Миллий жамғармадан қўшимча 1 триллион 636 миллиард тенгега кўпайди. Албатта, катта маблағ. Буларнинг барчаси мамлакатимизда барқарорликни сақлаш, давлат иқтисодиётини янада ривожлантириш, ҳудудларни ривожлантиришга ҳисса қўшиш учун сарфланади, энг муҳими, бу маблағларнинг барчаси халққа тўлиқ етиб бориши шарт. Шунингдек, ушбу маблағлар келажакда солиқ солинувчи базанинг кенгайиши натижасида Миллий жамғармага қайтиши керак», - деди у.

Депутат келажакда Миллий жамғармага мурожаат қилавермаслик қўймаслик учун фискал сиёсатни қайта кўриб чиқишни таклиф қилди.

«Мен Миллий иқтисодиёт вазирлигига савол беряпман. Келажакда солиқ солинадиган базани кўпайтириш, умуман тоғ-кон саноатида маъмуриятчилик сифатини ошириш ва у ердаги солиқ юкини қайта кўриб чиқиш орқали бюджетга сезиларли маблағларни жалб қилиш мумкин. Биз буни қилишимиз керак. Жорий йилда фискал органлар республика бюджетининг даромад қисмини 955 млрд тенгега ортиғи билан бажариши шарт», - деди Айбек Паяев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар
telegram