Бу йил Қозоғистон болалар саломатлиги учун ажратиладиган маблағлар кўпайтирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда Қозоғистонда болалар саломатлигини сақлашга ажратиладиган маблағлар миқдори оширилди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Бола йили» доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан болалар саломатлигини муҳофаза қилишнинг бир қанча йўналишларига ажратиладиган маблағлар кўпайтирилди. Хусусан, болаларни профилактик кўрикдан ўтказиш учун ажратилган маблағ миқдори 54 фоизга ошиб, 10,9 миллиард тенгедан 16,8 миллиард тенгега етди. Мактаб тиббиётини молиялаштиришнинг умумий миқдори 22,2 миллиард тенгедан 27,5 миллиард тенгега кўтарилди. Болаларнинг стоматологияси учун 28,1 миллиард тенге ажратилди. Бу 2021 йилга нисбатан 24,5 фоизга кўпдир»

, — деди вазир.

Унга кўра, қўшимча аудиологик скрининг учун биринчи марта 5,0 миллиард тенгедан ортиқ маблағ ажратилган.

«Вазирлик томонидан кам таъминланган оилалар фарзандларига ёрдам кўрсатиш дастури амалга оширилмоқда. 2022 йилда бу мақсад учун ажратилган маблағ 5,6 баробар ошиб, 5,0 миллиард тенгени ташкил этди. Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизими жорий этилганидан буён тиббий реабилитацияни молиялаштириш жами 7 баробарга ошди. 2021 йилда болалар учун 11,4 миллиард тенгедан ортиқ, 2022 йилда эса 15,2 миллиард тенге ажратилади»

, — деди Ажар Ғиният.

Вазирнинг сўзларига кўра, кўрилаётган чора-тадбирлар: ҳомиладор аёлларни сифатли назорат-парвариш билан қамраб олишни 80 фоизга ошириш; болаларни бир ёшгача фаол назорат билан қамраб олишни 75% гача ошириш; жиддий асоратлар ва салбий таъсирларнинг ривожланишига йўл қўймаслик 10% гача; тиббий реабилитация имкониятларини, шу жумладан ёш болалар учун биринчи марта 50 фоизгача ошириш; «Ансаған саби» ЭКО дастури туфайли ҳар йили 2,5 мингга яқин бола дунёга келтириш имкониятини яратади.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram