17:52, 19 Сентябрь 2023 | GMT +6
Бу йил Қозоғистон 16 миллион тонна ғалла йиғиб олишни режалаштирган
Жорий йилда Қозоғистонда 16 миллион тонна ғалла йиғиб олиш режалаштирилган. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
“Маълумотларига кўра, 16 миллион тонна ғалла хирмони йиғилишини кутмоқдамиз. Кўпроқ бўлиши ҳам мумкин. Бугунги кунда 6 миллион тонна ғалла ўриб олинди. Улардан 1 миллиони элеваторга юборилган. Сифати лабораторияда текширилди, унинг 80 фоизи учинчи навга тегишли. Қолган дон ҳам элеваторга киргандан кейин сифати текширилади. Умуман олганда, буғдой етарли бўлади”, – деди Вазир Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган брифингда.
Муаллиф: Марлан Жиембай