Бу йил Астанага 1,7 миллион сайёҳ келиши кутилмоқда

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон пойтахти сайёҳлик салоҳиятини ошириб, минтақадаги энг йирик маданият марказларидан бирига айланмоқда. Бу ҳақда Астана туризмни ривожлантириш маркази раҳбари Артём Квашук маълум қилди.

Түркістанға «Жібек жолы» халықаралық пойыз бағытымен 300 турист келді
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

“Биз халқаро санъаткорлар, ташкилотчилар ва сайёҳларнинг Астанага қизиқишини кўряпмиз. Ўтган йили Астана 1,5 миллиондан ортиқ сайёҳни, жумладан, 340 минг хорижий меҳмонни қабул қилди. Жорий йилда бу кўрсаткич янада юқори, тахминан 1,7 миллион киши бўлишини кутмоқдамиз. Қайд этиш жоизки, жорий йилнинг биринчи чорагида шаҳарга 300 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди, шундан 68 минг нафари хорижлик сайёҳлардир”, – деди Артём Квашук Марказий коммуникациялар хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, Қохоғистон пойтахти нафақат сиёсий ва ишбилармонлик тадбирлари, балки йирик маданий тадбирлар ҳам ўтказиладиган жойга айланган.

“Бир сўз билан айтганда, Backstreet Boys концерти каби кенг кўламли тадбир харид қобилияти юқори сайёҳларни ўзига тортади. Шу билан бирга, шаҳар иқтисодиётини рағбатлантириб, халқаро майдондаги нуфузини оширади”, – деди у.

Шунингдек, сайёҳлик маркази раҳбари Астана инфратузилмаси сайёҳларни қабул қилишга тайёрлигини ҳам маълум қилди.

“Шаҳар инфратузилмаси яхши ривожланган ва меҳмонларни қабул қилишга тўлиқ тайёр. Астанада 299 та меҳмонхона фаолият кўрсатмоқда, улардан 9 таси беш юлдузли, шунингдек, 100 га яқин 3-4 юлдузли меҳмонхоналар”, – дея қўшимча қилди спикер.

Қолаверса, Астанада ўтказиладиган ишбилармонлик тадбирлари ҳам кўпайди.

“Ҳар йили Астананинг тадбирлар шаҳри мақоми мустаҳкамланиб бормоқда. Масалан, ўтган йили 128 та тадбир ўтказилган бўлса, жорий йилда 201 та тадбир режалаштирилган”, – дейди А.Квашук.

Астанага маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб қилиш борасидаги муҳим воқеага тўхталадиган бўлсак, Backstreet Boys концертига чипталар 14 июлдан сотувга чиқарилади. Концерт Алмати ва Астана шаҳарларида бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар