Бу йил Алматида 30 мингдан ортиқ ўқувчи биринчи синфга қабул қилинди

ALMATY. Kazinform – Алматида янги ўқув йилида 30 146 нафар бола илк бор мактабга боради. Бу ҳақда ҳудудий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида шаҳар таълим бошқармаси бошлиғи Лаззат Жилқибаева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«1-синфга қабул 1 августда якунланди. Бугунги кунда 30 146 нафар бола, жумладан, 3 789 нафари хусусий мактабларга қабул қилинган. Ўрта таълим муассасаларида ўқув хоналарининг 75,6 фоизи янгиланди. Мактабларда жами 847 та фан кабинетлари (кимё, физика, биология, шу жумладан, 640 та кабинет замонавий жиҳозлар (янги модификациядаги) билан жиҳозланди, 75 та STEM ва робототехника кабинетлари харид қилинди», - деди Лаззат Жилқибаева.

Шунингдек, яна 147 та ўқув хоналари, жумладан: 34 та кимё, 31 та физика, 39 та биология, 23 та STEM ва 20 та робототехника хоналари сотиб олиниб, фан-математика цикл фанларини амалиётга йўналтирилган ҳолда ўқитиш имконини берганини таъкидлади.

«Жорий йилда Қайрат туманида 1500 та ўринли 211-умумтаълим мактаби фойдаланишга топширилади. 12 та давлат мактабида комплекс, 178 та мактабда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди», - деди бошқарма раҳбари.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар