Бу йил 1 миллион киши ҳаж зиёратига бора олади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Саудия Арабистони жорий йилда Маккага атиги 1 миллион зиёратчини қабул қилади, дея хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги 2022 йилда ҳаж зиёратига кела оладиганлар сонига чеклов жорий қилди. Яъни Маккага бор-йўғи 1 миллион киши юборилади. Бу рақамга маҳаллий ва хорижий зиёратчилар киради.

Зиёратчиларга қўйиладиган талаблар ҳам оширилди: улар 65 ёшдан кичик бўлиши ва коронавирус инфекциясига қарши эмланган бўлиши керак.

Бундан ташқари, зиёратчилар 72 соатдан ошмаган ПЗР тести топширган бўлишлари керак.

Сўнгги хабарлар