07:55, 22 Апрель 2024 | GMT +6
Бу катта муваффақият: Қасим-Жомарт Тоқаев Елена Рибакинани табриклади
ASTANA. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Елена Рибакинани Штутгарт турниридаги ғалабаси билан табриклади.
“Елена Рибакинани Штутгартда ўтказилган теннис турнири ғолиби бўлгани билан табриклайман. Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси жорий мавсумдаги учинчи турнирда ғалаба қозонмоқда. Бу - катта ютуқ. Таниқли теннисчимизга катта муваффақиятлар тилайман!" - деб ёзди Давлат раҳбари Instagramдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Штутгарт турнирида илк бор чемпион бўлгани ҳақида ёзган эдик.