Елена Рибакина илк бор Штутгарт турнири чемпиони бўлди

рыбакина
Фото: lenarybakina/Instagram

ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг биринчи, жаҳоннинг 4-ракеткаси Елена Рибакина Штутгартда (Германия) ўтказилган WТА 500 турнирида чемпион бўлди.

Қозоғистонлик теннисчи финалда жаҳон рейтингида 27-ўринни эгаллаган украиналик Марта Костюк билан чемпионлик учун кураш олиб борди.

Рақиблар бунгача икки марта тўқнаш келишган. 2023 йилда Аделаида (Австралия) шаҳрида ўтказилган турнирда Костюк 6:7 (5:7), 6:2, 6:3 ҳисобида зафар қучган бўлса, АҚШ очиқ чемпионатида Рибакина 6:2, 6:1 ҳисобида зафар қучган.

Бу сафар қозоғистонлик теннисчи баҳсни брейк билан бошлади - 2:0. Шундан сўнг у ҳисобни 5:2 етказди ва тўпни сетга берганида ҳам ўз имкониятини қўлдан бой бермади - 6:2.

Иккинчи ўйинда Рибакина 2:0 ҳисобида олдинга ўтди. Яна бир брейк – 5:2. Кейин эса тўртинчи учрашув очкосидан унумли фойдаланишга муваффақ бўлди - 6:2.

Бир соат 9 дақиқа давом этган баҳсда қозоғистонлик спортчи эйс амалга оширмади, олтита брейк-пойнтдан тўрттасини қўллади.

Шу тариқа, Елена Рибакина спорт фаолиятида илк бор Штутгарт мусобақаси чемпионига айланди. У 500 рейтинг очкосидан ташқари «Порше» автомобилига эга бўлди.

Сўнгги хабарлар