10:27, 01 Февраль 2021 | GMT +5
Брюссель аҳолиси коронавирусга қарши кураш чораларига қарши норозилик билдирди
BRÚSSEL. Kazinform – Якшанба куни Бельгия пойтахтида маҳаллий полиция коронавирусга қарши митинг ўтказмоқчи бўлган одамларни ҳибсга олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳукумат томонидан тақиқланганига қарамай, бир неча юз бельгиялик якшанба куни эрталаб пойтахт марказида, шунингдек Брюсселнинг диққатга сазовор жойларидан бири бўлган «Атомиумда» тўпландилар.
Иштирокчилар орасида Бельгиянинг валлон ва фламан футбол клубларининг мухлислари бор эди.
Ноқонуний митингни тарқатиш учун Брюссель полицияси жалб қилинган. Натижада 488 киши ҳибсга олинган. Бироқ, ҳибсга олинганларнинг аксарияти маҳаллий вақт билан соат 15:00 дан кейин қўйиб юборилган.
Полициячилар якка тартибдаги намойишчилардан пичоқ, петарда ва бошқа хавфли воситалардаги мосламаларни торпиб, олиб қўйишган. Намойиш ташкилотчиларига нисбатан қонуний чоралар кўрилади.
Фото: Dursun Aydemir/Anadolu Agency via Getty Images
Муаллиф: Арнур Рахимбеков