Британия болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқламоқчи
АSTANА. Kazinform — Британия ҳукумати вояга етмаганларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига турли чекловлар киритилган бошқа мамлакатлар тажрибасини ва унинг самарадорлигини ўрганмоқчи, деб хабар беради Reuters.
Бу мавзу бўйича маслаҳатлар душанба куни, 19 январда бошланди, деб хабар беради Reuters.
Жумладан, Британия ҳукумати вакиллари 2025 йил декабрь ойида 16 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга тўлиқ тақиқ киритган Австралияга боришни режалаштирмоқда. Бу қадам болаларни онлайн макондаги гуруминг ва буллингдан ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Австралия дунёда биринчи бўлиб шундай қатъий ва оммавий тақиқ киритган мамлакат сифатида танилди. Бироқ бу қарорга бир қатор интернет-ресурслар, шунингдек, бир неча ўсмирлар суд орқали қарши чиққан.
Британия ҳукумати аниқ қайси ёш чегарасини кўзда тутгани ҳозирча маълум қилинган эмас.
Reuters агентлигининг маълумотига кўра, Британия маслаҳатлари кун тартибида ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга қўйиладиган чекловлардан ташқари, мактабларда мобил телефонлардан фойдаланишга нисбатан янада қатъий қоидалар жорий этишнинг самарадорлиги ҳам муҳокама қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Австралияда ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлардаги 5 млн аккаунти ўчирилди.