11:42, 14 Февраль 2022 | GMT +5
Brent нефтининг нархи 2014 йилдан бери биринчи марта 96 доллардан ошди
МОSKVA. TASS – Kazinform – 2022 йил апрел ойида етказиладиган Лондоннинг ICЕ биржасида Brent нефтининг апрел фьючерслари нархи 1,73 фоизга ошиб, баррелига 96,07 долларни ташкил қилди6 деб хабар беради Kazinform TASSга таяниб .

Буни душанба куни Москва вақти билан 04:04 да савдо майдончасидаги маълумотлар тасдиқлайди. Охирги марта Brent нефтининг нархи 2014 йилнинг октабрида бир баррел учун 96 доллардан ошган эди. Москва вақти билан соат 04:08да Brent нефтининг нархи бир баррел учун 95,83 долларни (+ 1,47%) ташкил этди. WТI фьючерслари 1,62 фоизга ошиб, баррели учун 94,61 долларни ташкил қилди.