18:45, 23 Май 2023 | GMT +6
Бразилияда парранда гриппи авж олгани учун фавқулодда ҳолат эълон қилинди
RIО-DЕ-JANEYRО. Кazinform – Бразилия ёввойи қушлар орасида парранда гриппи авж олгани сабабли олти ойлик фавқулодда ҳолат эълон қилди, дея хабар беради Кazinform BBC Newsга таяниб.
Эспириту-Санто штатида еттита, Рио-де-Жанейро штатида эса яна бир киши қуш гриппи билан касалланган.
Ҳукуматнинг ҳайвонларга нисбатан фавқулодда ҳолат эълон қилиши ўта юқумли H5N1 вируси тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш имконини беради.
Бразилия дунёдаги энг йирик товуқ гўшти экспортчиси. Унинг йиллик савдоси тахминан 10 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.
Расмийларнинг айтишича, парранда гриппи Бразилия жанубидаги асосий ишлаб чиқариш майдонларидан узоқда аниқланган.
Эҳтиёт чораси сифатида мамлакатда 180 кунлик соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилинди.