Бразилияда кўчки оқибатида 65 киши ҳалок бўлди
Бу ҳақда агентликка маҳаллий ҳокимият вакиллари маълум қилди.
Қурбонлар орасида 19 нафар вояга етмаганлар ҳам бор.
Ҳарбий қисмлар, ўт ўчирувчилар, кўнгиллилар ва қутқарувчилар ҳалок бўлганларнинг жасадларини топиш ва бедарак йўқолганларни қидириш билан шуғулланмоқда.
Қурбонларнинг аксарияти Серра-де-Мар тоғ тизмаси ёнбағирларидаги, Сан-Себастьяндаги Барра-ду-Саси пляжи яқинидаги хавфли ҳудудлардаги камбағал маҳаллаларда яшаган.
Уй-жойидан айрилган 2440 га яқин одам кўчкининг қайталаниш хавфи туфайли эвакуация қилинишга мажбур бўлди.
19 феврал куни Бертиога, Карагуататуба, Гуаружа, Ильябела, Сан-Себастьян ва Убатуба қирғоқ шаҳарларида бир суткадан камроқ вақт ичида Бразилиядаги рекорд даражадаги ёғингарчилик кузатилди.
Бразилия Интеграция ва минтақавий ривожланиш вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, 14 мингта табиий офат хавфи мавжуд ҳудудларда 4 миллион киши истиқомат қилади.