07:43, 03 Май 2022 | GMT +5
Бразилияда ёзги Сурдлимпиада ўйинлари бошланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Мусобақада дунёнинг 100 та давлатидан 21 спорт тури бўйича 3500 нафар спортчи иштирок этади, дея хабар беради Kazinform ҚР Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Бразилиянинг Кашиас-ду-Сул шаҳрида ёзги Сурдлимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Қозоғистондан 65 нафар иштирокчи спортнинг тўққиз тури: стол тенниси, сузиш, каратэ-до, таэквондо, дзюдо, енгил атлетика, юнон-рум ва эркин кураш, бадминтон бўйича ҳимоя қилмоқда.
Сурдлимпия спорт турларини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат томонидан бериладиган молиявий мукофот миқдори Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тенглаштирилади.
Ёзги Сурдлимпиада ўйинлари 15 майга қадар давом этади.