Бразилияда 13 ёшли бола акула ҳужумидан вафот этди
ASTANA. Kazinform - Пайшанба куни Бразилиянинг шимоли-шарқидаги Олинда шаҳридаги Прая-дель-Чифре пляжида 13 ёшли бола акула ҳужумидан вафот этди, деб хабар берди Kazinform Xinhua агентлигига таяниб.
Пернамбуко штати соғлиқни сақлаш идоралари хабар беришича, огоҳлантирувчи белгиларга қарамасдан, бу ҳудудда акулаларнинг тез-тез ҳужум қилиши қайд этилган бўлса-да, ўсмир дўстлари билан чўмилаётган бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, акула орқа томондан ҳужум қилган ва оғир жароҳатлар етказган. Болани Олинда шаҳридаги шифохонага олиб келишган, бироқ у қон йўқотиш оқибатида вафот этган.
Акула ҳодисаларини кузатиш бўйича давлат қўмитасининг маълумотларига кўра, 1992 йилдан бери Пернамбукода 82 та акула ҳужуми содир бўлган, улардан 27 таси ўлимга олиб келган.
Расмийлар Ресифи ва Олиндадаги пляжларда акулалар билан тўқнашув хавфи юқори бўлгани сабабли чўмилишни тақиқловчи огоҳлантирувчи белгилар осиб қўйилганини таъкидладилар. Бу ҳудудлар, айниқса, Карнавал мавсумида сайёҳлар орасида машҳур.