15:49, 26 Июль 2022 | GMT +6
Бразилия шакарига қарамлик Қозоғистонда шакар нархини оширди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев мамлакатга шакар импортидаги қийинчиликлар унинг нархи ошишига сабаб бўлганини айтди, деб хабар бермоқда Kazinform.
Вазирнинг сўзларига кўра, Бразилия шакар заводлари шакарни фақат олдиндан тўлов билан ва катта миқдорда сотади.
Шу боис, ҳозирда Евроосиё Иқтисодий Иттифоқидан ташқаридаги бозорлар маҳсулотларига қарам бўлган Қозоғистон каби давлатлар Louis Dreyfus Company каби йирик трансмиллий компаниялар воситачилигига мурожаат қилишга мажбур.
«Трансмиллий компаниялар Бразилиядан 60 минг тонна шакар сотиб олиб, Қора денгиз портларига олиб боради. Шундан кейингина Қора денгиз портидан МДҲ мамлакатларига оз миқдорда шакар етказилади. Қўшни давлатлардаги геосиёсий вазият туфайли келиб чиққан логистика муаммолари бу шакарнинг кеч келишига сабаб бўлди. Агар илгари Россия Федерацияси ва Беларусь Республикасидан олиб киришда оқ шакарни етказиб бериш муддати 4-10 календар кунни ташкил этган бўлса, эндиликда учинчи давлатлардан шакарни етказиб бериш муддати Россия Федерацияси шакар экспортини тақиқлаганидан кейин 90 кунгача узайтирилди»
, - деди Ербол Қарашўкеев.
Шунингдек, у шакар ва унинг хомашёси ҳозирда Бразилия ва Ҳиндистондан келтирилаётганини айтди.
«Уларнинг ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 800 миллион тонна ёки жаҳон бозорининг қарийб 60 фоизини ташкил қилади. Бразилиядан шакар ва қамиш хомашёси Грузиянинг Қора денгиздаги портлари орқали келади. Грузия портларининг чекланган сиғими, инфратузилма ва транспорт кемаларининг етарли эмаслиги тирбандликка олиб келади. Ҳиндистондан шакар олиб кирилаётган пайтда Афғонистоннинг Хайратон чегара пунктида товар тўпланиб қолган. Бу божхона расмийлаштируви ва товарларни юклаш тартиб-қоидаларининг узайтирилишига олиб келади. Шу тарзда, аввал ўрнатилган барча логистика алоқаси узилди. Бу Қозоғистонга логистика ва шакар ва хомашё етказиб беришни кенгайтиришга олиб келди. Ҳозирги вазият шакар нархининг ошишига олиб келди. Шундай қилиб, шакар хомашёси, транспорт харажатлари, қайта ишлаш харажатлари ошади»
, - деди вазир.
Фото: ortcom.kz