Бразилия компаниялари янги божлар туфайли АҚШга нефть етказиб беришни тўхтатди

ASTANA. Kazinform – Бразилияда фаолият юритаётган энергетика компаниялари Вашингтоннинг 50 фоизлик импорт божи жорий этиш ҳақидаги қарори ортидан АҚШга нефть экспорт қилишни тўхтатди. Бу ҳақда Reuters нашри Бразилия Нефть ва газ институти (IBP) раҳбари Роберто Арденги баёнотига таянган ҳолда маълум қилган, деб ёзади Report.

Бразилия компаниялари янги божлар туфайли АҚШқа нефть етказиб беришни тўхтатди
Фото: Report

Жорий ҳафтада АҚШ президенти Дональд Трамп Бразилиядан олиб келинадиган маҳсулотларга янги тарифлар жорий этиш тўғрисида фармон имзолади. Ҳужжатда қайд этилишича, бу чоралар Америка манфаатларига таҳдид солувчи ҳаракатларга жавоб сифатида қабул қилинган.

IBP – Бразилияда фаолият юритаётган нефть-газ соҳасидаги йирик иштирокчиларни бирлаштиради. Унинг таркибига Petrobras, Shell, TotalEnergies, ExxonMobil ва Equinor каби етакчи компаниялар киради.

Агентлик маълумотига кўра, нефть – АҚШ бозори учун Бразилиянинг асосий экспорт товарларидан бири.

Сўнгги хабарлар