Boxrec.com рейтингининг кучли ўнталикка Қозоғистондан 3 нафар боксчи кирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Boxrec.com сайти америкалик вакили Деметриус Андраде (31-0, 19 КО) суперўрта вазн тоифасига расман ўтганидан сўнг энг яхши ўрта вазн тоифасидаги боксчилар рейтингини янгилади. Бу ҳақда Kazinform Sports.kzга таяниб хабар беради.

Ўрта вазн тоифасида кучли ўнталикка Қозоғистондан 3 нафар боксчи кирди: WBA Super, IBF ва IBO чемпиони Геннадий Головкин (42-1-1, 37 КО), WBOнинг тўлиқ чемпиони Жанибек Алимханули (12-0, 8 КО) ва WBO International чемпиони Мейирим Нурсултанов (17-0, 10 КО).

Ўрта вазн тоифасидагилар рўйхатида Головкин биринчи, Алимханули -саккизинчи, Нурсултанов - тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Қайд этиш жоизки, ТОП-10га энг кўп боксчилар Қозоғистондан кирди. Кучли ўнталикка бошқа мамлакатлардан фақат битта боксчи қўшилди: кичик Крис Юбэнк (32-2, 23 КО, Буюк Британия), Хайме Мунгия (40-0, 32 КО, Мексика), Карлос Адамес (21-1, 16 КО, Доминикан Республикаси), Сергей Деревянченко (14-4, 10 КО, Украина), Майкл Зерафа (30-4, 19 КО, Австралия), Эрисландй Лара (29-3-3, 17 КО, Куба / АҚШ), Винсент Фейгенбуц ( 34-3, 30 КО, Германия).

Эслатиб ўтамиз, Жанибек Алимханули ўрта вазн тоифасида WBO йўналиши бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев боксчини ушбу муваффақият билан табриклади. Кейинроқ Алимханули Президентга тўртта вазнда жаҳон чемпиони бўлишга ваъда берди. Энди у ўз дивизионидаги асосий рақиби - WBC камари соҳиби Жермалл Чарлони (32-0, 22 КО) жангга чорлади.

Геннадий Головкин эса 17 сентябр куни Сауль-Канело Альваресга қарши жангга тайёргарлик кўрмоқда.


Сўнгги хабарлар