Жанибек Алимханули америкалик боксчини жангга чорлади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Жанибек Алимханули (12-0, 8 КО) дивизиондаги асосий рақиби, Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) камари соҳиби Жермалл Чарлони (32-0, 22 КО) жангга чорлади. Бу ҳақда Кazinform мухбири хабар беради.

Жанибек Алимханули Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО)нинг тўлақонли ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлди. Собиқ чемпион Деметриус Андраде Жанибек Алимханулига қарши жангда чемпионлик унвонини ҳимоя қилишдан бош тортди.

Энди у америкалик боксчи Жермалл Чарло билан майдонда ўз маҳоратини синаб кўриш ниятида.

«Мен Чарло билан WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони унвони учун жанг қилмоқчиман. Бу жуда осон иш бўлади. Мен «бу осон бўлади» десам, шундай бўлишини ҳамма яхши билади», — деб ёзди у twitterда.

Эслатиб ўтамиз, у сўнгги жангида британиялик Дэнни Дигнумни (14-1-1, 8 КО) иккинчи раундда нокаутга учратди.

Фото: sports.kz

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар