12:15, 27 Август 2022 | GMT +5
Жанибек Алимханули ўрта вазн тоифасида тўлақонли WBО чемпиони бўлди
NUR-SULTAN. Кazinform - Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) қозоғистонлик боксчи Жанибек Алимханулини ўрта вазн тоифасида WBО йўналиши бўйича тўлақонли жаҳон чемпиони деб ээлон қилиш тўғрисида расмий қарор чиқарди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
Собиқ чемпионлик унвони соҳиби Деметриус Андраде Жанибек Алимханулига қарши ўз чемпионлик унвонини ҳимоя қилишдан бош тортди. Бунинг ўрнига америкалик суперўрта вазн тоифасига ўтишга ва британиялик Зак Паркер билан «вақтинчалик» WBО камари учун курашишга қарор қилди. Ташкилот аллақачон бундай курашга рухсат берган ва томонларга музокаралар олиб бориш учун вақт тақдим этган.
Шундай қилиб, WBО қоидаларига кўра, Жанибек Алимханули тимсолидаги «вақтинчалик» чемпион WBО йўналиши бўйича ўрта вазн тоифасида тўлақонли жаҳон чемпиони мақомига кўтарилди.
Фото: sports.kz