Бош вазир Президентга Ақтау яқинидаги авиаҳалокат билан боғлиқ вазият ҳақида ҳисобот берди
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбарига Ҳукумат комиссиянинг Ақтау аэропорти яқинида Аz Airlines авиакомпанияси томонидан Embraer 190 самолёти ҳалокати сабабларини ўрганиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича маълумот берилди.
ҚР Ҳукумати матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа жойида жабрланганларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилган.
Фавқулодда хизматлар 430 дан ортиқ ходим ва 80 га яқин техникани сафарбар қилди. 29 киши касалхонага ётқизилган. Жабрланганларга зарур тиббий, психологик ва бошқа ёрдам кўрсатилмоқда.
Қутқарув ишлари давом этмоқда. Озарбайжон Ҳукумати билан ҳамкорликда хорижлик фуқаролар ва ҳалок бўлган йўловчиларнинг оилаларига зарур ёрдам кўрсатилмоқда. Президент жабрланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш ишларини алоҳида назоратга олиш, қўшни давлатлар ҳукуматларига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқлар берди.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевга ҳамдардлик билдирди.
Авиаҳалокат муносабати билан Қозоғистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан Давлат комиссияси ташкил этилган.