Бош вазир: Қозоғистонда эпидемиологик вазият барқарорлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин мамлакатдаги эпидемиологик вазият ва коронавирус инфекциясига қарши кураш чораларига бағишланган Ҳукумат йиғилишини ўтказди, дея хабар беради Kazinform.

«Карантин тадбирлари муддати 2 августда тугайди. Умуман олганда, ушбу даврда эпидемиологик вазият барқарорлашди, тиббий ташкилотларнинг иш юкламаси сезиларли даражада камайди. Соғайганлар сони 63%дан ошди. Вирусли инфекцияларнинг кунлик ўсиши 4 фоиздан 1,7 фоизгача пасайди», - деди Бош вазир Ҳукуматнинг бугунги йиғилишида.

Касалхоналар юкламаси 46%гача камайди. Ой натижаларига кўра, тез ёрдам чақирувлари сони 38 фоизга камайди.

«Барча ҳудудлар етарли миқдорда дори-дармонлар билан таъминланган. Энди эпидемиологик вазиятни янада яхшилашимиз керак. Бугунги кунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги карантин тадбирларини босқичма-босқич амалга ошириш режасини тақдим этмоқда. Мавжуд вазият ва шу ойнинг натижаларини инобатга олган ҳолда, режа Давлат комиссиясининг йиғилишида кўриб чиқилади ва қарор қабул қилинади», - деди Асқар Мамин.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи
Сўнгги хабарлар